“Ман Сити” мухлислари учун хушхабар
19 апр 2021 00:50
Янгиликлар
“Ман Сити” мухлислари учун хушхабар
“Шаҳарликлар” асосий футболчиси Кевин де Брюйненинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади.
The Telegraph манбасига кўра, футболчининг тикланиши учун кутилганидек кўп вақт талаб этилмайди.
Бельгияликнинг жароҳатланган оёғида шиш бор ва у 21 апрель куни ўтадиган “Астон Вилла”га қарши ўйинда қатнашолмаслиги кутилмоқда.
Де Брюйненинг “Тоттенхэм”га қарши Англия Лига Кубоги финалида иштирок этиш ё этмаслиги эса яқин кунларда маълум бўлади. Ҳал қилувчи учрашув 25 апрелга белгиланган.
Кевин де Брюйне жорий мавсум АПЛда 24 ўйинда майдонга тушиб, 5+11 натижага эришди.
Фикрлар