UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  0 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  2 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  7 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  5 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  59 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  65 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  4 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0

"Ман Сити" — "Лион". Сайтимиз ходимлари учрашув натижасини тахмин қилишди Янгиликлар

"Ман Сити" — "Лион". Сайтимиз ходимлари учрашув натижасини тахмин қилишди

Бугун Европа Чемпионлар Лигасининг сўнгги ярим финалчиси номига аниқлик киритилади. Сайтимиз ходимлари "Манчестер Сити" ҳамда "Лион" жамоалари ўртасидаги ажойиб тўқнашув натижасини тахмин қилиб кўришди.

Шаҳбоз Беғамов — "Бавария" ва "Лейцпиг" ҳақидаги фикрлари тасдиғини топса ҳам, ўша фикрлар учун роса кулганларга ҳалигача жавоб қайтармаётган журналист

Тахминим, масала қўшимча тайм ёки пенальтилар сериясига қадар чўзилиши мумкин. Шахсан ўзим "Сити" ўтишини ва ярим финалда "Бавария" Гвардиола билан "кўришиши"ни жуда хоҳлайман. Айниқса рулда Флик борлигида Пеп билан тўқнашиш керак. Лекин "Сити"га осон бўлмайди. "Сити" ЕЧЛда Гвардиола бошқарувида "Лион" билан икки марта ўйнаган ва ютмаган: дуранг ҳамда мағлубият. Пенальтилар серияси кўрсак ҳам ёмон бўлмасди. Соғинди одам.

Алишер Холматов — айни кунларда "Ростов", "Локомотив" ва "Спартак" (Москва) клубларининг ашаддий ишқибози

"Лион" яхши жамоа, эҳтимол, барчани ажаблантириши мумкин. Лекин бу баҳсда "Ман Сити" яққол фаворит. "Шаҳарликлар" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишса керак.

Абдулазиз Искандаров — "Бунёдкор"да содир болаётган сўнгги воқеалардан хабар топгач, овқат ҳам емай қўйган ходимимиз

"Манчестер Сити" ушбу мавсум ЕЧЛнинг доимий фаворити ҳисобланадиган "Реал"ни турнирдан чиқариб юборди. Бу эса қолган жамоаларни сергак торттириши шубҳасиз. Лекин, "Лион" ҳам осонликча енгилмаслиги аниқ. Руди Гарсия ажойиб жамоани шакллантирмоқда дея оламан. Ушбу мутахассис "Рома"да фаолият олиб борганида ҳам шогирдларининг бор кучидан максимал даражада фойдаланишга интиларди. Гвардиолага ортиқча таъриф керак эмас. Лекин, "Лион" ярим финалга йўл оладиган бўлса унда "Бавария"нинг финалга чиқиши кундек равшан бўлади. "Сити" ярим финалга чиқса, чемпионлик учун интирига сақланиб қолинади. Менимча дарвозаларга кўп гол урилмайди ва Сити 2:1 ҳисобида қўшимча бўлимларда ғалаба қозонади. Агарда баҳс пенальтилар сериясигача борса унда Лионда ҳам имконият сақланиб қолинади. Юқори темп бўлмайди, Лион кўпроқ эҳтиёткорлика эътибор қаратади, Сити ўз услубида ҳаракат қилади.

Шерзод Нурматов — "Барселона" эмас, "Арсенал"ни танлаб адашмаганига яна бир бор амин бўлган ходимимиз

"Манчестер Сити" "Лион"дан анча кучли ва ортиқча қийинчиликка дуч келмаса керак. Тахминимча, Пеп Гвардиола шогирдлари Руди Гарсия йигитларини 3:1 ҳисобида мағлуб этишади.

Жалолиддин Халилов  —  сайтимизнинг навоийлик ходими

Тахминимча, "Сити" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонади. "Лион" сафида Депайдан гол кутяпман.

Миржалол Норматов — "Манчестер Юнайтед" туфайли кўнгли футболдан совиб, Пепнинг "Сити"сига қизиқиб қолган ходимимиз

"Манчестер Сити" фантастик ўйин услубига эга. Кечаги ўйинга ўхшаган 18+ ҳисобмаску, лекин йирик ҳисоб бўлишини кутяпман. "Манчестер Сити" ғалабага эришади 3:0 ёки 4:1.

Нарзулла Сайдуллаев — Фахриддинни сайтга олиб келиб, хато қилганини кеча англаган бош муҳарриримиз

Бугунги ўйинда "Манчестер Сити" яққол фаворит. Тўғри "Лион" "Ювентус" тўсиғидан ўтди, бироқ "Сити" айни пайтда жисмоний томонлама жуда яхши формада. Гвардиола жамоаси ярим финалнинг сўнгги иштирокчиси бўлишини тахмин қиламан: 3:1.

Фахриддин Рўзиев — жуда камтар бола

Гвардиола бошқарувидаги "Сити"нинг "Лион"га қарши статистикаси ёмонлигини биласиз. Бугун ҳам "шаҳарликлар"га осон бўлмайди. Тўғри, "Ман Сити" яққол фаворит, лекин негадир французлар уриб қўйишига ишоняпман. Катта эҳтимол билан қўшимча дақиқаларга ҳам гувоҳ бўлсак керак.

Қадрли мухлис, бугунги баҳсдан сиз қандай натижа кутяпсиз?

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика