UZ

Сўнгги янгиликлар

18:57"Байер" "Ливерпуль" собиқ ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1 18:34Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал учрашувларида ишлайдиган расмийлар  2 18:16Тимур Кападзе "Олимпик" бош мураббийлигидан кетди  4 17:54"Футбол олами". Суперлигада иккинчи давра старт олди  1 17:22"Олимпиадада атмосфера ўзгача. Ҳар хил спортчиларни кўрасиз, улардан кўп нарсани ўрганса бўлади" — Абдурауф Бўриев  0 16:57Скамакка "Реал"га қарши Суперкубок учрашувини ўтказиб юборади  2 16:30"Реал" бош мураббийи Кепани қайтармоқчи  1 16:05Суперлига. 15-16-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  1 15:41"Лейпциг" Хави Симонс қайтганини эълон қилди  1 15:30Гвардиола "Челси" бош мураббийини мақтади  1 15:03"Пахтакор"да ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланмаган" — Абдулла Абдуллаев  8 14:39"Бавария" ҳужумчисини ижарага бермоқчи  1 14:10Алонсо нуфузли нашр талқинида йилнинг энг яхши мураббийи бўлди  4 13:43Иброҳим Ибрагимов: "Мақсадим – "Пахтакор" билан яхши натижалар кўрсатиш"  2 13:30Футзал. ЖЧ-1996. Бразилия "требл" қайд этди  0

Маъмуржон Отақулов: "Ҳакам футболчиларимизни "эзиб" қўйди" Янгиликлар

Маъмуржон Отақулов: "Ҳакам футболчиларимизни "эзиб" қўйди"

Ўзбекистон Биринчилигининг 3-туридан ўрин олган "Оқ-тепа" - "Ғиждувон" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмон жамоа бошлиғи Маъмуржон Отақулов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Учрашув яхши ўтди. Футболчиларимиз ёмон ҳаракат қилишгани йўқ. Беллашувнинг бош ҳаками Жасуржон Мухторов ўйинчиларимизни "эзиб" ташлади. Бизнинг йигитларга жуда кўп сариқ карточкалар кўрсатиб, айирмачилик қилди. Ҳакамлар айирмачилик қилмаслик керак. Акс ҳолда Ўзбекистонда футбол бўлмайди. Шундай экан, келинг, унда Бухородаги ўйинларга бухоролик ҳакамларни тайинлаш керак. Тошкентдаги учрашувга пойтахтлик ҳакам тайинланишига қатъиян қаршиман. Бунақада юртимизда футбол ривожланмайди.

Ҳакам кетма-кет сариқ карточка кўрсатиб, футболчиларни "эзиб" қўйди. Огоҳлантирилган ўйинчилар қизил олмай деб эҳтиёт бўлиб ўйнайди. Бош ҳакам учрашувда етти марта ўйинчиларни огоҳлантирди. Шундан 5тасини бизга, 2тасини ўйин охирида мажбуран мезбон жамоа аъзоларига кўрсатди. Қачон чек қўйилади бунга? Мен ПФЛга ёзма равишда хат билан чиқаман! Бошқа гапим йўқ, - дейди Отақулов.

"Оқ-тепа" матбуот хизмати

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика