UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  0 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  0 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  3 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  3 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  13

Маъмур Саидқосимов: "Локомотив" футболчиларига иссиқ кийимда майдонга тушиш мумкин эмас дейилмади" Янгиликлар

Маъмур Саидқосимов: "Локомотив" футболчиларига иссиқ кийимда майдонга тушиш мумкин эмас дейилмади"

Кеча Суперлганинг 23-туридан ўрин олган "Локомотив" - АГМК учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу баҳсдан сўнг мезбонлар шифокори Аброр Пирриев ўз телеграм каналида "Локомотив" футболчилари шортик тагидан иссиқ кийим (гамаш) кийиш имкониятига эга бўлишмаганини ёзди. Бунга ўйин назоратчиси ва комиссари рухсат беришмагани баён этилди.

Бу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида баҳс назоратчиси Маъмур Саидқосимовга мурожаат қилдик.

"Локомотив" вакиллари ва шифокори ўйиндан олдин футболчилар шортик тагидан иссиқ кийим кийишлари борасида мендан рухсат сўрашгани рост. Мен IFAB томонидан тасдиқланган Ўйин қоидаларида Футболчилар экипировскаси бандида қуйидагича ёзилган:

"Шортикнинг тагидан кийиладиган кийим/трика шортикнинг асосий ранги ёки қуйи қисми ранги билан бир хил бўлиши керак – битта жамоа ўйинчилари бир хил рангдан фойдаланишлари зарур".

Шу қоидага кўра мен ҳам назоратчи сифатида шортик ранги билан бир хил иссиқ кийим бўлса марҳамат бемалол кийиш мумкин деб жавоб бердим. Бироқ "Локомотив" вакиллари фақат қора рангдаги кийим борлигини маълум қилишди. Футболчиларнинг касал бўмаслигини мен ҳам хоҳлайман, бироқ бунинг учун тасдиқланган Ўйин қоидаларини буза олмайман. Нима учун ранглар қатъий белгиланган: бу бош ва қанот ҳакамлари учун тўп учун курашларда ва ўйиндан ташқари ҳолатларни аниқлашда ёрдам беради.

Эътибор берсангиз иккала клуб дарвозабонлари қора шортикда ўйнашди ва ичидан қора иссиқ кийим билан майдонга тушишди. Уларга ҳеч ким ҳеч нарса дегани йўқ.

Аброр Пирриев ОЧЛ мусобақаларида бунга рухсат беришган деб ёзганига келсак, агар кеча "Локомотив" футболчилари қора шортикда майдонга тушишганида мен ҳам рухсат берардим қора иссиқ кийимга, - дейди Маъмур Саидқосимов.



Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика