UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!  12 21:47РИЁД ДЕРБИСИ! "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср"нинг асосий таркиблари маълум  0 21:26Собиқ ҳакам "Реал"нинг 45+6-дақиқадаги голи ҳақида: "Монтеро гол билан якунланган бурчак зарбасига йўл қўймаслиги керак эди"  4 21:00Назорат ўйини. "Нефтчи" УЕФА Чемпионлар лигаси иштирокчисига ютқазди  45 20:35"Ямаль доим шўнғийди". Винисиус Суперкубок финалида ҳакам Мунуэра Монтерога "Барса" вингери устидан шикоят қилди  7 19:55"Ювентус" "Барселона"нинг трансфер мақсадини илиб кетмоқчи  0 19:28Transfermarkt: "Машъал" футболчиси Ироқ клубига ўтди  1 19:02"Шўртан", "Арал" "Олимпик-MobiUz" ва "ФарДУ" Про лигада иштирок этиши аниқ  7 18:35Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг вақтинчалик мураббийи бўлиши мумкин  8 18:07Бобир Абдихолиқов: "Насаф" — иккинчи уйим"  15 17:39Гашек АҚШни Жаҳон чемпионатидан маҳрум этишга чақирди  10 17:10Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирокчилар саватларга ажратилади  1 16:48"Арсенал" собиқ ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га ўтди  0 16:21Рафинья: "Агар Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди"  8 15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  4

Шифокор Аброр Пирриев: "ОФК доирасидаги ўйинларида рухсат берилган ҳолат бизнинг Суперлигада ўтмас экан..." Янгиликлар

Шифокор Аброр Пирриев: "ОФК доирасидаги ўйинларида рухсат берилган ҳолат бизнинг Суперлигада ўтмас экан..."

"Локомотив" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси шифокори Аброр Пирриев кечаги ўйинда кузатилган воқеа ҳақида маълумот берди.

Кеча ўйин маҳали ҳаво ҳарорати минус 8 даражани кўрсатди. Бундай паст ҳароратда оёқ мушакларини жисмоний юкламага тайёрлаш алоҳида ёндошувни талаб килади. Яна бир муҳим жиҳат ўйин давомида оёқ мушакларининг совиб колмаслигидир. Чунки паст ҳароратда бадан совиши мушакларда моддалар алмашинувини сусайтиради, эластиклиги камаяди, мушаклар спазми юзага келади, натижада жароҳат олиш ва эски муаммолар кучайишига сабаб бўлади. Бу вазиятда муҳим омил футболчининг об-ҳавога мос кийинишидир. Шу сабабли ўйиндан аввал футболчилар учун ўйин кийимларига мос қилиб "гамаш" (спортивные калготки) тайёрлаб қўйилганди.

Майдонга чиқишдан аввал эса бундай "гамаш"ларни кийиш мумкин эмаслиги айтилди. Ўйин комиссари ва инспекторига мурожаат килиб, шифокор сифатида фикримни айтарканман, улар "мумкин эмас"дан нарига ўта олишмади.

Жуда кўп халқаро ўйинларда бевосита иштирок этганман. Шундай, паст об-ҳавода гамаш кийиб ўйналган ҳолатлар кўп бўлган. ОФК доирасидаги ўйинларида рухсат берилган ҳолат бизнинг Суперлигада ўтмаслиги... Қолаверса, футболдаги кийиниш коидалари ўйинчининг саломатлигини асрашга каратилган. Шундай экан, паст об-ҳавода баданни совуқдан асраш учун ўйин кийимига мос, ички спорт кийимларни тақиқлаш тўғри эмас.

Чемпионатимизнинг охирги турлари ҳамда кубок баҳслари худди шундай совуқ об-ҳавода ўтиши тайин. Шундай экан, футболчиларимизнинг саломатлигини ўйлаган ҳолда мутасаддилар ушбу ҳолатни эътиборга олишади деган умиддаман", - деб ёзади Аброр Пирриев телеграмдаги ўз каналида



Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика