UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  28 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  2 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:35АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон"ни меҳмон қилмоқда, Ҳусанов асосийда (онлайн ҳисоб)  21 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  3 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 00:04АПЛ. "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  4 23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2

Маъмур Икромов: “ОЧЛдаги дебют мавсумим мен учун катта тажриба бўлди” Янгиликлар

Маъмур Икромов: “ОЧЛдаги дебют мавсумим мен учун катта тажриба бўлди”

Бу йил “Локомотив” шарафини ҳимоя қилган Маъмур Икромов куни-кеча ОЧЛ-2016 қуръаси ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

 33 ёшли дарвозабон “темирйўлчилар”нинг гуруҳдан чиқиш имкониятини юқори баҳолаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

- Осиё чемпионлар лигаси учун қуръа ташлаш маросимини диққат билан кузатиб бордим. Чунки жамоамиз ўрин олган олган гуруҳга қайси рақибларнинг тушиши қизиқ эди. Ўйлайманки қуръа биз учун қулай келди. Билсангиз бу йил кучли жамоалар билан битта гуруҳдан ўрин олгандик. Лекин келаси йилги рақибларни у қадар кучсиз деб бўлмайди. Бежизга улар ҳам ўз чемпионатларида юқори ўринларни эгалламаган. Буни бўлажак учрашувларда ҳар бир клуб исботлашга уриниши турган гап. Рақибларимиз билан танишиб чиқдим. Менимча “А” гуруҳидан “Локомотив”нинг кейинги босқичга чиқиш имконияти юқори. Тўғри бу осонликча амалга ошмайди. Лекин харакат қилиб уддаласа бўлади. Эроннинг “Сепахон” клубини гуруҳдаги фаворитлардан бири дейиш мумкин. Бу жамоада ҳамюртимиз Фозил Мусаев ўйнамоқда. Қизиқарли ўйин бўлса керак уларга қарши. Албатта ҳар бир ўйинга жиддий қараб, уларни синчковлик билан кузатиб борамиз. Энг асосий мақсад – аввало гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш бўлади. 


- Бу йил “Локомотив” сафида Осиё чемпионлар лигасида дебют мавсумимни ўтказдим. Бунгача жамоаларимиз иштирокидаги ўйинлар орқали ушбу мусобақани кузатиб борардим. Футбодаги асосий мақсадларимдан бири ҳам – ОЧЛ ўйинларида иштирок этиш эди. Яратган шукур, жорий мавсум бунга эришдим. Осиёнинг таниқли ва шу билан бирга кучли клубларига қарши ўйнадим. Бу мен учун катта тажриба бўлди. Маҳоратимни янада оширдим. Насиб қилса келаси йил ҳам бунданда яхшироқ ўйин кўрсатишга интиламан. 

- “Локомотив”да ўтказган бу йилги мавсумимдан кўнглим тўлди дея оламан. Чемпионат учрашувларида жами 13та ўйин ўтказдим. Менимча бу нормал холат. Ўзингизга яхши маълум, жамоада мендан ташқари Игнатий Нестеров ҳам бор. Ўзбекистондаги биринчи рақамли посбони деб биламан уни. Албатта Нестеровдек тажрибали посбон билан машғулот ўтказиш билан бирга, чемпионатда 13та ўйин ўтказиш ўзим учун ижобий натижа деб баҳолайман - дейди Маъмур Икромов.

Исломбек Рустамбеков.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика