“Мальорка” – “Барселона баҳси вақтида майдонга югуриб тушган мухлис нега бундай қилганини изоҳлади
14 июн 2020 19:40
Янгиликлар
“Мальорка” – “Барселона баҳси вақтида майдонга югуриб тушган мухлис нега бундай қилганини изоҳлади
У каталонияликлар етакчиси Лионель Месси билан расмга тушишни хоҳлаган.
“Буни коронавирус бошланишидан олдин режалаштирганман. Месси – менинг севимли футболчим. Ўйин бекор қилинишидан аввал, у билан расмга тушишни истагандим. Орзуим – биргаликда расмга тушиш ва у билан танишиш.
Бироқ, биринчи Альбани кўрдим ва у билан суратга тушдим, кейин эса Месси томонга югурдим, лекин вирус туфайли у суратга тушишни хоҳламади. Дўстларим билан бирга эдим ва 40-дақиқагача стадионга етиб бордим. 2 метрли тўсиқдан ошиб ўтдим ва зинапоялардан тушиб майдонга югурдим. Менга фотосуратни ўчириб, маълумотларим келтирилган ҳужжатга қўл қўйишимни сўрашди. Жарима тўлаш ё тўламаслик бўйича эса ҳеч нарса айтилмади”, дейди мухлис.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар