Малайзия кубоги-2015 финалига ташриф. ФОТО+ВИДЕО
17 дек 2015 17:26
Янгиликлар
Малайзия кубоги-2015 финалига ташриф. ФОТО+ВИДЕО
Финал учрашувида Куала-Лумпурнинг “Селангор” ҳамда Кедаҳ шаҳрининг “Кедаҳ” жамоалари куч синашишди.
Эътиборлиси, ҳал қилувчи баҳс иштирокчилари икки хил лига вакиллари эди. 2015 йилги мавсумни Малайзия супер лигасида (олий лига) 3-ўринда якунлаган “Селангор” премьер-лигада (биринчи лига) ғолиб чиққан “Кедаҳ” билан беллашди.
Учрашув Малайзия мамлакатида катталиги бўйича иккинчи ўринда турувчи, 80 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган “Шоҳ Алам” стадионида бўлиб ўтди. Қайд этиш керакки, бу арена “Селангор” клубининг уй стадиони ҳисобланади. Лекин финал учрашувида ҳар иккала жамоа мухлислари мутлақо тенг бўлишди - 50/50.
Қуйидаги фотосуратлар ва видеолавҳани томоша қилиб, 2015 йилги Малайзия кубоги финал учрашуви ташкилотчилигига гувоҳ бўлинг.
Баҳодир Мирзаев
Куала-Лумпур шаҳридан махсус
ВИДЕОни сайтимизнинг махсус бўлими орқали ҳам томоша қилиш мумкин.
Қуйида фотогалереяни томоша қилинг.
Малайзиядаги “Шоҳ Алам” стадионининг бош дарвозасига финал иштирокчилари - “Селангор” ва “Кедаҳ” жамоалари қарама-қаршилигини ифодаловчи мана шундай улкан баннер илинган эди.
Учрашув бошланишидан 4 соат илгари “Шоҳ Алам” атрофидаги дўкончалардан таҳминан 7 АҚШ долларига футболка сотиб олиб, стадион дарвозалари очилишини кутаётган мухлислар.
“Кедаҳ” жамоаси мухлислари ўйиндан олдин ясама кубокни кўтариб олишиб, ўйиндан кейин буни ҳақиқийсига айлантиришмоқчи эди.
Стадионгача бирга келган тўрт дўст, ичкарига киргач алоҳида-алоҳида секторларга бўлинишди.
Стадион трибуналари остида мана бундай ширин сендвичларни истеъмол қилиб олиш мумкин.
“Селангор” жамоаси мухлислари жойлашган сектор.
Бу эса Куала-Лумпурдан тахминан 500 км узоқликдан ташриф буюрган “Кедаҳ” жамоаси мухлислари.
Каминанинг финалда иштирок этиш учун олган аккредитацияси.
Ўйиндан тахминан 3 соатча аввал медиа трибунага 400 метр радиусни қамраб олган вай-фай роутер ўрнатилаётган пайт.
“Шоҳ Алам” медиа трибунасида иш қизғин.
Медиа трибунада журналистлар учун махсус егуликлар ҳам мавжуд.
Ўйиндан аввал мухлисларни зериктирмаслик учун махсус шоулар уюштирилди.
Финал учун тайёрланган 36 саҳифалик “програмка”.
Айтганча, фотомухбирлар майдонга тушишдан аввал Малайзия футбол ассоциацияси матбуот хизмати ходимидан махсус “жилетка” олишгач, ўз аккредитациясини унга топширишади.
Ўйинолди чигалёзди машғулотларини ўтказиш учун майдонга чиқиб келган “Кедаҳ” жамоаси футболчилари узоқ йўлга қарамай Куала-Лумпурга етиб келган мухлисларига миннатдорчилик изҳор қилишди.
Бу эса Куала-Лумпур шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи “Селангор” жамоаси мухлислари.
Ғолибларни тақдирлаш учун тайёрланган махсус “подиум”.
Кубок топширилгач стадион осмони узра мушакбозликнинг кети узилмади.
Фотомухбирлар ўйиндан кейин махсус “жилетка”ларни топширишгач, ўз бейжикларини қайтариб олишаётган ҳолат.
“Шоҳ Алам” стадионининг матбуот анжуманлари зали. “Селангор” устози ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтармоқда.
ОАВ вакиллари ва мухлислар ўйиндан кейин жамоалар вакиллари билан суҳбатлашиб олишлари мумкин бўлган “микс зона”.
Кубок ғолиблари тақдирланган “подиум”да эсдалик учун сурат.
“Селангор” жамоасига бефарқ бўлмаганлар айнан мана шу ерда фотосессия уюштиришлари мумкин.
Тахминан 500 км узоқликдаги йўлни босиб келган “Кедаҳ” жамоасининг ёш мухлиси стадион атрофидаги тамаддихоналарнинг бирида ухлаб қолган пайт.
Фикрлар