UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  1 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  0 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  0 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  1 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  3 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  4 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  2 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  6 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  10 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18

Максим Шацких: "Пахтакор" таркиби албатта кучайтирилади" Янгиликлар

Максим Шацких: "Пахтакор" таркиби албатта кучайтирилади"

Coca Cola Суперлигаси 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Андижон" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйин ҳақида

Биринчи навбатда, бизга ҳужумда тажовузкорлик етишмади. Буни ўйиндан аввал йигитларга уқтиргандик. Афсуски, буни ҳар бир ўйиндан аввал айтишимизга қарамасдан, хоҳиш борлиги кўриняпти, аммо тажовузкорлик йўқ. Ҳужумда тезкор ҳаракат қила олмаяпмиз. Афсуски, шунақа ўйинлар ҳам учраб туради. Рақиб жамоа 2 та зарба берди ва гол уришга эришди. Бизда икки таймда ҳам жуда кап вазиятлар юзага келди, аммо якуний зарбани беришда оқсадик.

- Одил Ҳамробековнинг марказий ҳимояда ўйнатилиши ҳимоядаги муаммолар борлигидан дарак берадими ёки бошқа сабаб борми?

- Муаммо йўқ. Фақат охирги ўйин билан солиштирганда, таркибни ўзгартирмасликка қарор қилдик. Шу холос.

- Учрашув тақдирини ўзгартиришга куч етмай қолгандек туюлмадими?

- Сал олдин айтганимдек, бошидан яхши ўйнашимиз керак эди. Биз вазиятларимиздан фойдаланганимизда, 2 та гол уришимиз мумкин эди. Яна қайтараман, ҳужумга киряпмиз ва деярли рақиб жарима майдончасига ёриб киряпмиз, бироқ бундан унумли фойдалана олмаяпмиз. Афсуски, бизга ёрқин форвард етишмаяпти. Ўзи тўп қидирадиган, уни қабул қилиб, ичкарига ёриб кирадиган тўққизлик ҳужумчи йўқ.

- Жамоанинг кейинги режалари қандай?

- Четга чиқишни режа қилгандик, аммо шу ерда қоладиган бўлдик. Иш режамиз барбод бўлди. Хуллас, ўз қароргоҳимизда бўламиз. "Қайрат" билан ўртоқлик ўйини бор, шуни ўтказиб қайтамиз. 

- Жамоа кучайтириладими?

- Албатта. Бу билан анчадан бери шуғулланяпмиз. Янги қон керак, бусиз ривожланиш бўлмайди. 

- Маҳаллий футболчилар харид қилинадими ёки хорижлик?

- Униси ҳам, буниси ҳам. Бу йўналишда анча пайтдан бери иш олиб боряпмиз. Жараён осон эмас. Таркиб албатта кучайтирилади. 

Агар тез-тез янгиликлар қилиб турилмаса, бу ёмон оқибатларга олиб келади. Бу футболда исботланган.

- Ҳожимат Эркинов қайтиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар бор..

- Ҳа, музокаралар давом этмоқда. У билан шартнома тузишни хоҳлаймиз, албатта. Эркинов таркибимизни кучайтирган бўларди. Кўрамиз. Барча трансфер янгиликларидан бохабар бўлиб борасиз. Яширадиган нарсамиз йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика