UZ

Сўнгги янгиликлар

08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  1 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  1 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  13 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  8 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  85 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2

Максим Лисицин: "Нега вазият ярата олмадик? Бугун рақибнинг даражаси ўз сўзини айтди" Янгиликлар

Максим Лисицин: "Нега вазият ярата олмадик? Бугун рақибнинг даражаси ўз сўзини айтди"

ЖЧ саралаши 7-тури доирасида Ўзбекистон термаси билан ўйиндаги мағлубиятдан кейин Қирғиз Республикаси термаси бош мураббийи Максим Лисицин матбуот анжуманида қатнашди.

"Ўйинимиз ўхшамади. Мухлислар кутганидек жанговор ўйин кўрсата олмадик. Бу қизил карточка билан боғлиқ эканлиги тушунарли. Ўйин давомида кўплаб фоллар бўлди ва шундан кейин рақиблар стандартларга эга бўлишди. Қизил карточкадан кейин ўйинда ўзгаришлар қилишимиз керак эди. Учрашув тугаганидан кейин хоҳиши, жанговорлиги ва ўзларини ўйинга баҳш қила олганлари йигитларга раҳмат айтдим. Бугун ўйин давомида имкониятларга эга бўлмадик ва натижани ҳам қўлга кирита олмадик. Бу биз учун тажриба бўлди" - дея фикр билдирди Максим Лисицин бугунги баҳс ҳақида.

- Қирғиз Республикаси термаси бугунги ўйин учун шундай сценарий бўйича тайёргарлик кўрганмиди? Қизил карточкадан кейин жамоанинг ўйинидан қанчалик қониқдингиз? Статистикага қарасак, бугун жамоангиз фақатгина бир марта рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. Четлатишдан сўнг қандайдир режани ишга солишга ҳаракат қилдингизми?

- Ҳа, биз қизил карточкага тайёр эмасдик. Ўйин бошида, четлатилишга қадар рақиблар бир қанча стандартларга эга бўлишди. Футболчиларимга рақиб томонидан кўп босим бўлди. Қизил карточкадан кейин жамоам синиб қолмади ва қийинлашиб кетган вазифани бажаришга ҳаракат қилди. Лекин буни амалга оширишни уддалаб бўлмади ва ўзимиз истаган ишларни қила олмадик.

- Бугунги мағлубиятдан кейин терма жамоанинг плей-офф йўлланмасини учун имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Бизда яна уй ўйини бор. Бунга ҳозирдан руҳан ва жисмонан тайёрланишимиз керак. Ўз майдонимизда очко олишга ҳаракат қиламиз. Балки шу ўйиндан кейин обьектив ҳулосаларни чиқара олишимиз мумкин бўлар.

- МДҲ мамлакатларида баҳорги футбол фактори мавжуд. Чемпионатлар энди бошлангани туфайли, кўпчилик футболчилар ҳали энг оптимал спорт формасида бўлмайди. Ушбу жиҳат жамоангизнинг бугунги ўйинга тайергарлик кўришига қанчалик ҳалал берди? 

- Бугунги ўйинга жамоа жисмоний ҳолат бўйича тайёр эди. Аҳамият берган бўлсангиз, бугун 105 дақиқа ўйин бўлди ва бу борада қийналмадик. Ўйин тонуси борасида гапирадиган бўлсам, нафақат бизда, балки легионерлари кўп бўлган бошқа термаларда ҳам футболчилар ҳар хил ҳолатда термага етиб келишади. Қаерлардадир чемпионат давом этаётган бўлса, бизда чемпионат энди бошланди. Кимлардир кўп ўйнаса, кимлардир кам ўйнайди. Биз жамоани балансга қўйишга ҳаракат қилдик. Ҳозирча барчасини идеал даражада баланслаштира олдик дея олмайман, лекин бунинг учун етарлича ишларни қилдик.  Бугун ҳужумга ўта олмаганимизга сабаб рақибнинг даражаси ўз сўзини айтди деб айта оламан.

- Термангиз тактикасида ўзгаришлар қилишни режа қилмаяпсизми? Чунки бугун фақат дарвозабон жамоани қутқарди.

- Дарвозабонни тактикага қандай алоқаси борлигини билмайман. Ҳа, у бугун зўр ўйнади. Жамоасида кўп ўйин амалиётига эга бўлмоқда, бугун ҳам ўзини кўрсатди. Тактика эса кўп факторларга қараб танланади. Ҳозир биз дисквалификацияларга, жароҳатланганларга қарашимиз керак. Кейинчалик 3-5-2 ёки бошқа формацияларга қараймиз. Барчаси деталларга, футболчиларга ва рақибга қараб танлади.

- Жоэль Кожо захирага олинганидан сўнг эътироз билдирди? Ушбу вазият ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...

- Барча футболчилар каби у ҳам ўйнашни, фаол бўлишни истади. Бироқ мураббий бундай ҳолатда стратегияни аниқлаши керак. Биз ҳозир қийин ҳолатдамиз. Олдинда ўйин бор ва шу сабабдан тўғри стратегия танлашимиз керак эди. Балки бу натижа келтирар. Бугун уни кейинги ўйинга олиб қўйдик. Бизда ресурслар етарлича.

- Демак, Кожони кейинги учрашувларга асраб қолиш учун эрта алмаштирдингизми?

- 60 дақиқа бу эрта алмаштирилиш дегани эмас. Алмаштиришлар орқали тактикаларни алмаштирдик. Захирадан тушган футболчи орқали Кожонинг вазифасини бажаришга ҳаракат қилдик.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика