Макманаман Асенсиога Лондон клубига ўтишни тавсия қилмоқда
16 ноя 2021 15:33
Янгиликлар
Макманаман Асенсиога Лондон клубига ўтишни тавсия қилмоқда
Таниқли собиқ англиялик футболчи Стив Макманаман ярим ҳимоячи Марко Асенсиога Мадриднинг "Реал" клубидан Туманли Альбионга йўл олишни маслаҳат берди.
"Кўп нарса Асенсионинг ўз хоҳишига боғлиқ. Менимча, уни Лондоннинг "Арсенал" клуби сотиб оларди. Маркога у футболдан роҳат оладиган жамоа керак.
Менимча, Асенсио "канонирлар"га мос тушади. Тезкор бўлмаса ҳам у ажойиб ўйинчи, аммо голлар ва ассистлар қайд этишни билади", - дейди Стив.
25 ёшли испаниялик ярим ҳимоячининг "бланкос" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар