UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  1 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  1 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  5 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  30 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  5 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  10

Маҳлиё Сарикова “Севинч”ни тарк этди Янгиликлар

Маҳлиё Сарикова “Севинч”ни тарк этди

“Севинч” жамоасининг ҳужумчиси Маҳлиё Сарикова яқинда БААнинг “Ал-Ваҳда” аёллар жамоасида кўрикда бўлиб қайтди.


Аммо оёғидаги жароҳати  безовта қилгач ортга қайтишга мажбур бўлди.Маҳлиё Сарикова кеча “Севинч” ПФК базасига келиб, барча билан хайрлашди ва Тошкентга,  ўз уйига жўнаб кетди. Биз Сарикова билан кейинги режалари ҳақида қизиқдик:

- Менимча энди футболчилик фаолиятимни тугатсам керак, балки мураббийликда ўзимни синаб кўрарман. Янги мавсумгача ўйлаб кўришга вақтим бор, кейинроқ бир қарорга келарман. Шуниси аниқки, “Севинч” жамоасидаги фаолиятим ниҳоясига етди. Бу жамоада ҳаётимнинг энг ёрқин дамлари ўтди. Кўплаб ютуқларга эришдим, клуб раҳбарияти ва мураббийлардан жуда миннатдорман, – дейди Маҳлиё Сарикова.

Биз ҳам ўз ўрнида Маҳлиё Сариковага жамоамиз ютуқларига қўшган улкан ҳиссалари учун каттадан-катта ташаккурлар билдирамиз ва унга  сиҳат-саломатлик тилаган ҳолда кейинги ҳаёти ва фаолиятида зафарлар тилаб қоламиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика