UZ

Сўнгги янгиликлар

02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  52 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  2 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  1 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  1 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  2 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  9 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  10 23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0 22:42Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман"  0 22:25Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 1:2   0 22:23"Реал" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  9 21:18БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" 5 та гол урилган ўйинда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Абдуллаев тўлиқ ўйнади  0

Магометов енг шимариб ишга киришадиган кўринади Янгиликлар

Магометов енг шимариб ишга киришадиган кўринади

Хабарингиз бор, айни пайтда БААда футбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.
Бу мусобақада қатнашган Ўзбекистон ўсмирлар термаси ўз иштирокини 1/16 финалда тўхтатди. Шу ўринда аввало футболчилар ва мураббийлар штабига раҳмат деб қоламиз. Чунки улар қўлдан келган ҳамма ишни бажаришди. Лекин насиб қилмаган экан, ўсмирларимиз Гондурас тўсиғидан ўта олишмади.

Нима бўлган тақдирда ҳам, жамоамиз ўзидан ёмон таассурот қолдирмади. Энг муҳими, бу мусобақа катта футболга қадам қўяётган ёшлар учун ўзига хос трамплин вазифасини бажариб берса бўлгани.

Фужайра шаҳрида ўтказилган гуруҳ баҳсларини кўпчилик қатори ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов ҳам кузатди. Фарҳод Абдуалиевич айниқса футболчиларимиз Хорватияни 2:1 ҳисобида мағлуб этишганида роса қувонди. Ўзини жамоамизнинг бир бўлаги деб ҳис қилди. Албатта, ғалаба ҳаммамизга хурсандчилик ато этди.

Мана, бу йилги биринчи лига баҳслари ҳам якунига етди, олий лига тугашига эса иккита тур қолди. 8 ноябрь куни навбатдаги миллий чемпионатга якун ясалади ва шу билан жамоалар қишки таътилга йўл олишади.

Лекин ПФЛ таътилга чиқмаса керак. Чунки ташкилот бош директорининг кейинги мавсумдан умиди катта ва унга ҳозирданоқ тайёргарлик кўрмоқчи. Фарҳод Магометов БААда бўлиб, ўйин билан боғлиқ барча ташкилий ишларни ўз кўзи билан кўрди, ҳаммасини зимдан ўрганиб чиқди, керакли нарсаларни ён дафтарчасига қайд қилиб олди.

Бундан кўриниб турибдики, у ёқда катта тажриба ошириб қайтган Магометов ўрганганларини кейинги йилдан бизнинг чемпионатда ҳам тадбиқ қилмоқчи. Зеро, улардан олишимиз мумкин бўлган жиҳатлар ниҳоятда бисёр. Ўйинни ташкил қилиш, уни ажойиб тарзда ўтказиш, журналистлар билан доим мулоқотда бўлиш, жамоаларга нисбатан ҳурмат кўрсатиш – буларнинг бари аслида қанақа бўлишини Фарҳод ака кўрди. Ва энди кўрганларини ўзимизнинг олий лигада йўлга қўйиш учун астойдил енг шимариб ишга киришса ажаб эмас. Негаки юртимизда футбол ривожланишини ҳаммамиз, шу жумладан ПФЛ раҳбари ҳам хоҳлайди.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика