Мағлубиятдан сўнг Зидан ўйин ҳақида фикр билдирди
23 дек 2017 20:22
Янгиликлар
Мағлубиятдан сўнг Зидан ўйин ҳақида фикр билдирди
"Реал" бош мураббийи "Барселона"га қарши бўлиб ўтган ЛаЛиганинг 17-тур учрашуви (0:3) ҳақида фикр билдирди.
"Баҳсни яхши бошладик, биринчи бўлимдан тенг кураш бўлди. Иккинчисида ёмон ҳимояландик ва хатоларга йўл қўйдик. Майда деталлар учрашув тақдирини ҳал қилади. Мағлуб бўлдик, аммо бу футбол.
Аламли мағлубият, бироқ ҳеч нарсани ўзгартирмаймиз. Олдинда таътил бор, бу баҳс ҳақида унутиб, вақтни оила билан ўтказиш ва қайтиш керак, ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ.
Таркиб танлашга келадиган бўлсак, бу менинг вазифам. Ковачич Мессини қўриқлаш учун майдонга тушди, биз шундай қарор қабул қилган эдик" - дейди Зидан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар