UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  5 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  2 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  12 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  1 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  9 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  150 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2

Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 2-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 2-турнинг энг яхши дарвозабони – Достонбек Тўхтабоев ("Машъал")

Суперлигага қайтган "Машъал" 1-турни "Пахтакор"га қарши ўтказиши керак эди, бу баҳс қолдирилгани боис Муборак клуби мавсумдаги биринчи ўйинни Самарқандда "Динамо"га қарши ўтказди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйин давомида меҳмонлар посбони Достонбек Тўхтабоев гол ўтказганига қарамай бир неча бор жамоасини муқаррар голлардан қутқарди. Ўтказилган голда ҳам унинг айби деярли йўқ. Шу тариқа, Тўхтабоев турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 2-турнинг энг яхши мураббийи – Миржалол Қосимов (ОКМК)

ОКМК 2-турда ўз майдонида чемпионликка даъвогарлардан бири ҳисобланган "Пахтакор" клубига қарши ўйнади ва ишончли ғалабага эришди - 2:0. Ўтган йилдан "шерлар"ни мағлуб этиш сирини билиб олган Қосимов бу йил ҳам ўз анъанасини давом эттирди. Рақиб "Пахтакор" бўлгани учун баҳсни бошқача тактика билан бошлаган Қосимов якунда 3 очкони қўлга киритди. Шундай қилиб, Миржалол Қосимов турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 2-турнинг энг яхши футболчиси – Луис Качорри ("Бунёдкор")

Италиялик ҳужумчи Луис Качорри дастлабки турда "Нефтчи" билан ўйиндаёқ дублга эришиши керак эди, аммо ўшанда унинг иккита зарбаси дарвоза устуни ва тўсинларидан қайтганди. 2-турда Қаршида "Шўртан" меҳмони бўлган "қалдирғочлар" айнан Качоррининг иккита голи туфайли ғалаба қозонишди. Агар Луис баҳс охирида пенальтидан гол ура олганида хет-трик расмийлаштирган бўларди. Шунга қарамай, Луис Качорри тур футболчиси деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 2-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Олег Зотеев ("Андижон")

"Андижон" чап қанот ҳимоячиси Олег Зотеев 2-турда "Насаф"га қарши баҳсда ажойиб гол муаллифига айланди. У жарима майдони ташқарисида тўпни ажойиб тарзда рақиб устидан туширди ва ўзига тўғрилаб чап оёқда Абудвоҳид Неъматов қўриқлаётган дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди. Амалдаги чемпион дарвозасига Олег Зотеев томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.




 


"Бунёдкор" устози ва легионери, "Хоразм" посбони — Суперлигада 1-турнинг энг яхшилари        

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика