Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"
11 дек 2025 17:59
Янгиликлар
Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"
"Арсенал" вингери Нони Мадуэке Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 6-турида "Брюгге" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.
"Рақиб дарвозаси яқинида хавфли вазиятлар яратиш — бу мен жамоамга беришим керак бўлган энг минимал нарса. Гол уриш ва энг юқори самарадорликка эришиш — мен интилишим керак бўлган кейинги босқич. Мен кўпроқ гол уришни истайман. Ўйлайманки, бу даражага етишим мумкин, шунинг учун ҳар кун устида ишлашда давом этаман.
Мен "Арсенал" бу турнирни ютиши мумкинлигини ҳис қиляпман. Шунингдек, Англия чемпионлигини ҳам қўлга киритишимиз мумкиндек туюляпти. Бу бизнинг асосий мақсадимиз бўлиши лозим. Ҳозир яхши ҳолатдамиз, шу боис шунчаки олға интиламиз", – деди Мадуэке.
"Арсенал" 18 очко билан Чемпионлар Лигаси умумий босқичида 1-ўринда бормоқда. "Брюгге" 4 очко билан 31-поғонада кетмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар