"M-150 Cup". Мьянма билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолдик+ФОТО
11 дек 2017 22:14
Янгиликлар
"M-150 Cup". Мьянма билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолдик+ФОТО
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Таиланд давлати мезбонлик қилаётган "M-150 Cup" турниридаги иштирокини ўта кутилмаган натижа билан бошлади.
Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги юлдузли таркибга эга ёшларимиз Мьянма U-23 терма жамоасига қарши майдонга тушиб, мағлубиятдан қутулиб қолди. Мьянмалик футболчилар 15 ва 75-дақиқаларда иккита тўп киритишга муваффақ бўлишганди.

Футболчиларимиз эса 88 ҳамда ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган тўртинчи (90+4) дақиқада пеналтидан гол киритиб, шармандали мағлубиятдан қутулиб қолишди. Ўзи аслида Мьянма билан ўйинда дуранг натижа ҳам биз учун қониқарсиз ҳисоб.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳдаги дастлабки баҳсда Вьетнам терма жамоаси Мьянмани 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!
Суперлига. "Нефтчи" пенальтидан урилган гол эвазига ОКМКдан устун келди
Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди
Фикрлар