Лёв: "Трансфер бозоридаги нархлар? Неймар - ҳали бошланиши"

Aslanov Jasurbek
29 авг 2017, 14:15
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв - трансфер ойнасидаги ўзгаришлардан ҳавотир олаётган инсонлардан бири.

Баъзи клублар футболчи харид қилиш учун жуда катта маблағ сарфлаётгани кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлмоқда. "Бундесмураббий" трансфер ойнаси ҳақида гапираётиб, Неймарнинг 222 млн. евро эвазига "Барселона"дан ПСЖга ўтишини ёдга олди.

"Трансфер бозоридаги нархлар? Неймар - ҳали бошланиши. Агар кимдир бу максимум деб ҳисоблаётган бўлса адашади, келажакда футболда бунданда йирик харажатлар бўлади. Ўртача футболчини 3 марта қимматга сотиб оладиган пайтлар бўлиб қолиши мумкин" - дейди Лёв.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport1

Сўнгги янгиликлар

Барча ›