Ляказетт "Арсенал" билан келажагини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. У Ла Лигага йўл олиши мумкин
10 сен 2020 11:57
Янгиликлар
Ляказетт "Арсенал" билан келажагини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. У Ла Лигага йўл олиши мумкин
"Арсенал" форварди Александр Ляказетт жамоадаги ролига ойдинлик киритмоқчи.
29 ёшли франциялик футболчи клуб билан уни 40 миллион фунтга қўйиб юбориш ҳақидаги хабарларга фонида келажагини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Ляказеттнинг "Атлетико" ярим ҳимоячиси Томас Парти билан алманув эҳтимоли ҳам бор.
Лондонликлар аллақачон ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг билан янги 3 йиллик шартнома бўйича келишиб олишди, Ляказеттнинг кетиши ортидан "Арсенал" бош мураббийи Микель Артета 21 ёшли Эдвард Нкетиага эътибор қаратиши мумкин.
Ляказетт эса "тўпчилар" билан 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган.
Фикрлар