UZ

Сўнгги янгиликлар

17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  1 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  1 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  9 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  7 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  16 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  7 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  5 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0

Лутфулла Тўраев: "Жасур ўзимнинг укам" Янгиликлар

Лутфулла Тўраев: "Жасур ўзимнинг укам"

Coca Cola Суперлиганинг 20-тури доирасидаги "Локомотив" 1:3 "Нефтчи" учрашувидан сўнг меҳмонлар сардори Лутфулла Тўраевнинг фикрлари билан қизиқдик.

— Мусобақа жадвалида ёнма-ён кетаётганимиз туфайли бугунги ўйиннинг баҳоси 6 очкога тенг эди. Менимча, барча мухлисларга ёқадиган учрашув бўлди ва ҳақли равишда ғалаба қозондик. Тўғри, қизил карточка ҳам натижага таъсир қилгандир. Лекин биз учрашув учун тайёрланган барча режаларни амалга оширдик.

— Ўйин давомида Жалолиддинов билан кўп тўқнашдингиз. Шунақа баҳслар ҳаётдаги муносабатларингизга таъсир қилмайдими?

— Йўқ, Жасур ўзимнинг укам. Бизнинг ўртамизда қўпол контактлар ҳам, муносабат ҳам бўлмайди. 

— Мавсумнинг биринчи қисмида "Нефтчи"нинг ишлари юришмаганди. Охирги турларда вазият анча яхшиланди. Ҳозир жамоа олдига қўйилган вазифа қандай?

— Тўғри, йил аввалида ниятларимиз каттароқ эди. Аммо омадсизликка учрадик. Ўзим ҳам жароҳат туфайли майдон ташқарисида қолиб кетдим. Вазифага келадиган бўлсак, жамоанинг бугунги ҳолати ва руҳиятидан келиб чиқиб, кучли олтиликка киришга ҳаракат қиляпмиз.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика