UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1 21:57"Ал Батаэҳ" — "Ажман". Таркиблар маълум  0 21:53"Галатасарой" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  5 21:50Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  78 21:45Суперлига. "Қизилқум" Навоийда "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8 21:30Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 3:0  4 20:55Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди  144 20:20Родриго тиззасидан операция қилинди  2 19:53"Ливерпуль" испаниялик мутахассис номзодини ўрганмоқда  2 19:19Конте: "Агар Беллингем унинг натижасини такрорлаганида, "Олтин тўп"ни қўлга киритарди"  4 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  1 18:08"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади  8 17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  2 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   2

Лутфулла Тўраев: "Жасур ўзимнинг укам" Янгиликлар

Лутфулла Тўраев: "Жасур ўзимнинг укам"

Coca Cola Суперлиганинг 20-тури доирасидаги "Локомотив" 1:3 "Нефтчи" учрашувидан сўнг меҳмонлар сардори Лутфулла Тўраевнинг фикрлари билан қизиқдик.

— Мусобақа жадвалида ёнма-ён кетаётганимиз туфайли бугунги ўйиннинг баҳоси 6 очкога тенг эди. Менимча, барча мухлисларга ёқадиган учрашув бўлди ва ҳақли равишда ғалаба қозондик. Тўғри, қизил карточка ҳам натижага таъсир қилгандир. Лекин биз учрашув учун тайёрланган барча режаларни амалга оширдик.

— Ўйин давомида Жалолиддинов билан кўп тўқнашдингиз. Шунақа баҳслар ҳаётдаги муносабатларингизга таъсир қилмайдими?

— Йўқ, Жасур ўзимнинг укам. Бизнинг ўртамизда қўпол контактлар ҳам, муносабат ҳам бўлмайди. 

— Мавсумнинг биринчи қисмида "Нефтчи"нинг ишлари юришмаганди. Охирги турларда вазият анча яхшиланди. Ҳозир жамоа олдига қўйилган вазифа қандай?

— Тўғри, йил аввалида ниятларимиз каттароқ эди. Аммо омадсизликка учрадик. Ўзим ҳам жароҳат туфайли майдон ташқарисида қолиб кетдим. Вазифага келадиган бўлсак, жамоанинг бугунги ҳолати ва руҳиятидан келиб чиқиб, кучли олтиликка киришга ҳаракат қиляпмиз.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика