Лунин ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин

Omonjon To`xtamirzayev
13 июл 2024
"Реал" дарвозабони Андрей Лунин Саудия Арабистони клублари билан музокаралар олиб бормоқда.

Маълумотларга қараганда, украиналик голкипер хизматларига "Ал Иттиход" ва "Ал Насср" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ, дарвозабон "Реал"даги ўйин амалиёти камлиги ва янги мавсумда Куртуа яна асосий таркибга қайтиш эҳтимоли туфайли Мадридни тарк этмоқчилиги ҳақида хабарлар берилганди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Руди Галетти