Лукаку “Олд Траффорд”даги 997 дақиқалик “қуруқ серия”га чек қўйди
09 дек 2018 08:34
Янгиликлар
Лукаку “Олд Траффорд”даги 997 дақиқалик “қуруқ серия”га чек қўйди
АПЛ 16-турида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Фулхэм”ни (4:1) таслим этди.
Мезбонларнинг белгиялик ҳужумчиси Ромелу Лукаку жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилди. 25 ёшли футболчи “Олд Траффорд”да март ойидан буён илк марта гол уриб, 997 дақиқалик “қуруқ серия”сига чек қўйди, дея хабар бермоқда Opta Sport.
Лукаку 2017 йилда “Эвертон”дан МЮга кўчиб ўтганди. Жорий мавсумда у жамоаси сафида 15 та учрашувда майдонга тушиб, олтита гол урди ва битта голга ҳаммуаллифлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар