Луисма Эрнандес: "Сўғдиёна" шундоқ ҳам кучли жамоа, уларга ҳакамлар ёрдами шарт эмас"
01 май 2022 21:11
Янгиликлар
Луисма Эрнандес: "Сўғдиёна" шундоқ ҳам кучли жамоа, уларга ҳакамлар ёрдами шарт эмас"
Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Металлург" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида
- Яхши учрашув, тенг курашлар остида кечган ўйин гувоҳига айландик. Мезбонлар ўз вазиятларидан унумли фойдаланишди ва ғалабага эришишди.
- Рақиб "Сўғдиёна" учун алоҳида тактик услуб тайёрлаганмидингиз?
- Ҳа, биз рақибни алоҳида ўрганиб чиққандик. Биринчи бўлимда уларда битта вазият бўлганди, унумли фойдаланиб кетишди. Иккинчи бўлимда ўз услубимизни ўзгартирган холда ҳужумкорликка эътибор қаратгандик, қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик.
- Қўл остингиздаги таркибни мавсум давомида сақлаб қоласизми ёки давралар оралиғида ўзгаришлар бўлиши мумкинми?
- Ҳозирча бу ҳақда гапиришнинг мавриди эмас. Сўзим охирида шуни қўшимча қилмоқчи эдим, "Сўғдиёна" шундоқ ҳам кучли жамоа, уларга ҳакамлар ёрдами шарт эмас.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар