UZ

Сўнгги янгиликлар

10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  0 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  0 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  1 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  2 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  11 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  12 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  9 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  18 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  2

Луисма Эрнандес : "Бугун ВАР йўқлиги панд берди" Янгиликлар

Луисма Эрнандес : "Бугун ВАР йўқлиги панд берди"

Суперлига 3-туридан ўрин олган "Металлург" – "Сурхон" (0:0) баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида 

- Тинмай ёғаётган ёмғирдан келиб чиқсак, қийин бўлди. Бундан ташқари, кучли шамол ҳам қийинчилик туғдирди. Умуман олганда, икки жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди деб ўйлайман.

- Офсайд туфайли инобатга олинмаган гол ҳақида қандай фикрдасиз?

- Гол урган футболчи билан гаплашганимда у офсайдда бўлмаганини таъкидлади. Бугун ВАР йўқлиги панд берди. Агар тизим бўлганида барчасига ойдинлик киритилган бўларди. Менимча, ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эди.

- Шоҳназар Норбековнинг ўйиндан олдин чигил ёзди машғулотлар пайтида жароҳат олиши олдиндан ўйланган режаларингизни ўзгартириб юбордими?

- Бу – футбол. Бунақаси бўлиб туради. Албатта, унинг жароҳати режаларамиз ўзгаришига олиб келди. Унинг ўрнига майдонга тушган футболчи чигил ёзди машқларда иштирок этмагани чакки бўлди. 

- "Металлург" жамоага легионерларни жалб қилмади. Бу борада нима дея оласиз?

- Ўтган йилги мавсум якунида ушбу мавсум учун режалар тузилаётганда асосан, маҳаллий футболчилар билан тўп тепиш вазифаси қўйилганди. Бу менга ҳам маъқул йўл бўлди. Клуб режа асосида фаолият олиб бормоқда.

- Асосий жамоага футболчиларни жалб қилиш мақсадида U-21 жамоаси ўйинларини кузатиб боряпсизми?

- Албатта, нафақат U-21 жамоаси, балки U-19 учрашувларини ҳам кузатиб боряпман. Вагин ва Неъматжонов каби футболчиларимиз уларнинг таркибида майдонга тушишяпти. Ўйлайманки, улар – "Металлург" келажаги. Ҳозирги кунда клубимиз нафақат асосий жамоа, балки "Металлург" қошида очилган академия билан доимий тарзда баҳамжиҳат иш олиб бормоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика