UZ

Сўнгги янгиликлар

08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  1 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  6 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  4 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  105 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0

Луисма Эрнандес: "Айни пайтда Суперлига жамоаларининг кучлари шу даражада тенгки, ўйин давомидаги майда деталлар, кичик хатолар ҳам уларнинг ўрни ва мавқеига жиддий таъсир кўрсатмоқда" Янгиликлар

Луисма Эрнандес: "Айни пайтда Суперлига жамоаларининг кучлари шу даражада тенгки, ўйин давомидаги майда деталлар, кичик хатолар ҳам уларнинг ўрни ва мавқеига жиддий таъсир кўрсатмоқда"

Суперлига 9-туридан ўрин эгаллаган “Металлург” – “Динамо” (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

 Ўйин ҳақида

-  Ўйин етарли даражада қийин бўлди дейиш мумкин. Учрашувнинг биринчи таймида ташаббус тўлиқ “Металлург” жамоаси томонида эди. Иккинчи тайм бошида эса жароҳат боис дарвозабонимизни алмаштирдик. Шунинг боис гол ўтказиб юбордик. Лекин биз учрашувнинг сўнгги сонияларигача ўзимизнинг футболимизни намойиш этдик: сифатли комбинациялар, сифатли тўп узатишлар ва сифатли гол... Бугунги учрашув нафақат биз учун, балки шаҳримиз учун ҳам жуда масъулиятли учрашув эди. Ўйлашимча зиммамиздаги вазифани биз қониқарли тарзда бажардик. “Динамо” жамоаси менда илиқ таассурот қолдирди. Охиригача курашди, чиройли футбол намойиш этди.

-  Жамоанинг сўнгги учрашувлардаги қаҳрамони Дамир Темиров тўғрисида тўхталсангиз...

-  Ёш, шунинг баробарида тажрибали ўйинчиларимиздан бири. Ўзининг энг ижобий хислатларини намойиш этиб келаяпти. Фикримча, у Ўзбекистоннинг бугунги кундаги энг яхши ўйинчиларидан бири.

-  “Динамо” сўнгги учта ўйинни сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилаётган голлар эвазига бой беряпти. Ўйинга тайёргарлик жараёнида рақибни қанчалик ўргангандингиз, шу жиҳатларга ҳам эътибор қаратганмидингиз?

-  “Динамо”нинг ўзига хос ўйини мавжуд. Жуда ихчам, ишончли ўйнайдиган жамоалардан. Жамоаларнинг куч ва имкониятларини вақт кўрсатади. Айни пайтда Суперлига жамоаларининг кучлари шу даражада тенгки, ўйин давомидаги майда деталлар, кичик хатолар ҳам уларнинг ўрни ва мавқеига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

-  “Металлург” ҳозирча уй учрашувларида мағлубиятга учрамади, сири нимада?

-  Қаттиқ меҳнат қилаяпмиз, сири шу. Айни пайтда жамоамизнинг жуда кўп ўйинчилари жароҳатдан энди фориғ бўлишди: Фозил Мусаев, Иброҳим Ибрагимов, Зоҳид Абдуллаев... Шунга қарамасдан биз кийиниш хонасида ҳам кўп такрорлаймиз, футбол – жамоавий ўйин. Битта футболчига боғланиб қолмаслигимиз керак. Мени хурсанд қиладиган жиҳати бизда жуда аҳил жамоа бор. Раҳбариятдан тортиб оддий ишчиларгача, Бекобод аҳли ҳам жамоамизнинг бир бўлагига айланган.

-  “Металлург”нинг ғалабаси металлурглар кунини нишонлаган Бекобод аҳлига ажойиб совға бўлди, табриклаймиз.

-  Якшанба кунги тадбирда ўзим ҳам қатнашдим. Тепада ўтириб жудаям чиройли байрамнинг шоҳиди бўлдим. Бугун эса пастда, ўриндиқда ўтириб, шаҳримиз аҳли, мухлисларимиз учун байрам кайфиятини давом эттиришлари йўлида жиддий изландик, тер тўкдик. Энди ғалабадан кейин – байрам байрамга улангандан кейин тин олсак, роҳатлансак арзийди. Металлургчиларни яна бир бор жамоамиз номидан касб байрамлари билан табриклайман. Ўз навбатида кечаги байрамдан кейин қисқа фурсатда майдонни сифатли тайёрлаб берган стадион маъмуриятига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика