Луис Суарес Бразилиядан бўлган таклифни рад этди

Aziz Tukhtamuradov
17 ноя 2022, 21:20
Ҳужумчи Луис Суарес "Гремио"дан бўлган таклифни рад этди.

"Луис Суарес "Гремио" таклифига ижобий жавоб бермади. Унда бошқа клублардан таклифлар бор. Чунки унинг "Насьонал" билан шартномаси якунланмоқда", - деб ёзади Фабрицио Романо.

"Насьонал" таркибида Суарес 16 ўйинда қатнашиб, 8 гол ва 3 ассист қайд этди. Бунга қадар у "Гронинген", "Аякс", "Ливерпуль", "Барселона" ва "Атлетико" каби жамоалар таркибида ўйнаган.

Айни дамда у Уругвай термаси билан мундиалга тайёргарлик кўрмоқда. Уругвай термаси ЖЧ гуруҳ босқичида Португалия, Гана ва Жанубий Корея термалари билан ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: ESPN