Луис Энрике: “Польшага қарши осон бўлмаслигини билардик”
20 июн 2021 08:45
Янгиликлар
Луис Энрике: “Польшага қарши осон бўлмаслигини билардик”
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Польша терма жамоасига (1:1) қарши беллашувдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Тезроқ ўйинни қайта кўриб чиқиб, уни таҳлил қилишини истаяпман. Таасуротлар яхши эмас. Рақибдан яхшироқ ўйнагандек кўриндик, аммо бу ғалаба учун етарли бўлмади.
Польша термасининг ўйини ёқди. Улар кўплаб вазиятларни ярата олишди. Биз жудаям ғалаба қозонишни истадик, аммо яққол голга тортадиган вазиятларни ташкил қила олмадик. Қолаверса, муҳим паллада пеналтидан фойдалана олмадик.
Шогирдларимдан бунданда кўпроғини кутгандим. Биз ғалаба учун майдонга тушдик. Агар кейин турда ғалабага эришсак, бугунги дуранг ҳам бизни қаноатлантиради. Унда биз гуруҳда биринчи ўринни эгаллаймиз. Польшага қарши осон ғалабага эришиб бўлмаслигини билардик”, деди мураббий.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар