Луис Энрике «Олтин тўп» топшириш маросимига бормайди

Narzulla Saydullayev
10 янв 2016, 07:48
«Барселона» устози Луис Энрике «Олтин тўп» топшириш маросимида иштирок эта олмаслигини маълум қилди.

Шундай қилиб, йил мураббийи бўлиш учун даъвогарлардан фақат Чили устози Хорхе Сампаоли маросимга ташриф буюрадиган бўлди.

«Бавария» бош мураббийи Хосеп Гвардиола бу пайтда Мюнхен клуби билан бирга Дохадаги йиғинда бўлади.

Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп» топшириш маросими 11 январь куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ўтказилади. 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: as.com