Луис Энрике: "Месси машғулотларда яхши кўринмоқда, у "Депортиво"га қарши баҳсга тайёр"
14 окт 2016 17:50
Янгиликлар
Луис Энрике: "Месси машғулотларда яхши кўринмоқда, у "Депортиво"га қарши баҳсга тайёр"
"Барселона" бош мураббийи Луис Энрикенинг маълум қилишича, ҳужумчи Лионель Месси жароҳатидан тўлиқ қутилди ва "Депортиво"га қарши баҳсга тайёр.
"Месси ва Юмтити қайтишади. Лионель умумий гуруҳда ишлади ва яхши кўринди. Формани тиклаш учун ўйин вақти керак ва бу ҳақда эртага у билан суҳбатлашаман. Аммо умуман олганда Месси ва Самуэль ўйинга тайёр. Суарес билан ҳаммаси жойида ва у чарчадим дегани йўқ. Баъзи футболчилар масофа узоқлиги туфайли дам олишга улгуришмади, аммо ҳамма яхши формада" - дейди Луис Энрике.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар