Луис Энрике: "Мен дунёнинг исталган жамоасида ишлай олишимни сезяпман"

19 май 2014, 00:38
"Сельта" устози Луис Энрике дунёнинг исталган жамоасида ишлай олишига кўзи етаётганини айтиб ўтди.

Барчани ажойиб ўтган мавсум билан табриклаб ўтаман. Ҳамма футболчиларни ўз ишларига профессионал тарзда ёндошишгани учун раҳмат демоқчиман. Қолган саволларга ҳозирча жавоб бера олмайман. Йўқ хабарларни бор деб айта олмайман. Агарда бирор янгилик бўлса, бу ҳақида сизларни хабардор этаман. Мен дунёнинг исталган жамоасида ишлай олишимни сезяпман.


Манба: soccer.ru