

Нима учун "Арсенал" клубини Луис Энрикенинг молиявий талаби қониқтирмагани маълум бўлди. Эслатиб ўтамиз, томонлар музокара олиб боришган. "Mirror" нашрининг маълум қилишича, испаниялик солиқлардан ташқари йилига 15 миллион фунт сўраган. Бу эса "Арсенал" унга йилига 25 млн фунт тўлаши керак бўларди дегани.

Венгер "Арсенал"да йилига 8 миллион фунт ишларди. У ёзда клубни тарк этади.



