Луи ван Гал: "Европа Лигасида "Ливерпул"дан ўта оламиз"

Narzulla Saydullayev
13 мар 2016, 19:10
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Галнинг фикрича жамоада ҳали Европа Лигасида имкониятлар бор.

"Буни бажариб бўлмас вазифа деб ҳисобламайман. Шунингдек, "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида ҳам шундай деган бўлардим. "Олд Траффорд"да сўнгги пайтларда ғалаба қозоняпмиз. Учта турнирда кураш олиб боряпмиз. Шу сабабли ҳали ҳеч нарса тугагани йўқ. Тўғри, биз келаси мавсум еврокубокларсиз қолишимиз мумкин. Шунинг учун ҳам Европа Лигасида бор имкониятларимизни ишга солишимиз керак", - дейди голландиялик мураббий.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ВВС