

71 ёшли руминиялик мутахассис ҳужжатларга имзо чекишни истамади. Чунки “Зенит” томонидан шартномани бекор қилиш борасида илгари сурилган таклиф мураббийни қаноатлантирмаган.
Луческу жамоадан шартнома муддати якунланадиган кунга қадар ойлик маошини тўлаб беришини сўрамоқда. Бу 4 миллион еврони ташкил қилади.
Томонлар музокарани давом эттиришмоқда. Агар масала ўз ечимини топмаса, мураббий ФИФАга мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақида питерликларни огоҳлантирди.
Луческу “Зенит”даги бир йиллик фаолиятидан кейин истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнини италиялик мутахассис Роберто Манчини эгаллади.


