Льорис "Тоттенхэм" қайси клубга ўхшаши зарурлигини айтди

Eldor Akmurzayev
20 июл 2019, 01:30
«Тоттенхем» кипери Уго Льорис жамоасининг «Ювентус» каби иш кўриши кераклиги ҳақида фикр билдирди.

«Ювентус» биз учун тайёр намуна бўлиши зарур. Мен муваффақиятларга бўлган интилиш ҳамда совринлар учун курашиш ҳақида айтмоқдаман. «Юве» қандай ҳолатда бўлишидан қатъий назар ҳар мавсум титуллар учун баҳс олиб боради. Бу жаҳондаги энг йирик клублардан бири. Улар А Серияда кетма-кет 8 мавсум зафар қучишди ва ЕЧЛ ғолиблиги учун ҳам ҳаракат қилишди. Инвестиция режаси ҳамда таркибни шакллантириш бўйича туринликлар ҳақиқий намуна ва тайёр қолип ҳисобланади", - дейди "шпорлар" посбони.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Daily Express