

Яқинда "шпорлар" билан шартнома муддатини узайтириш бўйича музокаралар бошлангани ҳақида хабар берилганди, бироқ "Ницца" француз посбонига таклиф билан чиққан.
Манбанинг хабарига кўра, француз жамоаси Льорисни мавсум охиригача Лига 1'га қайтаришга уриниб кўради. Қолаверса, 36 ёшли футболчининг ўзи ҳам уни тарбиялаган "Ницца" шарафини яна ҳимоя қилишга қарши эмас.
Кўп жиҳатдан Льориснинг қарори унинг янги бош мураббий Антонио Конте қўл остида "Тоттенхэм" таркибидаги мавқеига боғлиқ бўлади.


