UZ

Лоран Косельни Франция терма жамоасидаги фаолиятига якун ясади Янгиликлар

Лоран Косельни Франция терма жамоасидаги фаолиятига якун ясади

“Арсенал” ҳимоячиси терма жамоадаги фаолиятини тугатганини эълон қилди.

33 ёшли футболчи 2011 йилдан бошлаб Франция терма жамоасида тўп суриб келаётганди. У 51 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришган. ЖЧ-2018 ни эса жароҳати сабаб ўтказиб юборганди.

“Франция терма жамоасига нима беролсам, ҳаммасини бердим деб ўйлайман. Жамоада яхши авлод шаклланган. Мен учун терма жамоадаги фаолиятим якунланди. Мен доим миллий терма жамоанинг мухлиси бўлиб қоламан”,—дейди Лоран.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика