Лопетеги Моратани термага чақирмагани сабабини айтди

Mirjalol Normatov
30 май 2018, 12:15
Испания терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги "Челси" футболчиси Альваро Моратани ЖЧга олиб бормаслиги сабабини айтди.

"Тўғри қарорни қабул қилдим деб айта оламан. Мората "Челси"да яхши ўйин кўрсатган бўлса ҳам, ёмон пайтларни ҳам бошидан ўтказди. Мавсум якунида яхши ўйин кўрсата олмагани сабабли уни термага чақирмадим. У яхши футболчи ва тез орада топ даражада эканлигини кўрсатади. Мората келажакда Испаниянинг энг яхши футболчиларидан бири бўлишига умидворман", - деди Лопетеги.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: footballhd.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›