"Локомотив"нинг гуруҳдоши ОЧЛ тарихига кирди

Narzulla Saydullayev
17 апр 2018, 23:06
ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичи 6-турида Қатарнинг "Ал Дуҳаил" клуби "Ал Ваҳда"ни мағлуб этди - 1:0.

Шу тариқа, қатарликлар гуруҳ босқичидаги 6та ўйиннинг барчасида ғолиб бўлишди. "Ал Дуҳаил" Осиё чемпионлар лигаси тарихи хозирги форматида (2004 йилдан бошлаб ўтказиб келинмоқда) гуруҳ босқичидаги 6та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган тўртинчи клубга айланди.

Бундан ташқари "Ал Дуҳаил" Ғарб минтақасида бундай натижа қайд этган дастлабки клубга айланди.


ОЧЛ гуруҳ босқичида 6та ўйинда 6та ғалабага эришган клублар

2005 - "Шандонг Луненг" (Хитой)
2005 - "Пусан И Парк" (Жанубий Корея)
2010 - "Кашима Антлерс" (Япония)
2018 - "Ал Дуҳаил" (Қатар)


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia