UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  0 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  0 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  1 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  7 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  16 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2

"Локомотив"да клуб матбуот котибига эътибор йўқми? Янгиликлар

"Локомотив"да клуб матбуот котибига эътибор йўқми?

Бугун "Локомотив" жамоаси Саудия Арабистонида "Ал Ҳилол"га қарши майдонга тушади.
Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган ушбу баҳсга қизиқиш жуда юқори. Яхши биласиз, "Ал Ҳилол" нафақат Саудия Арабистони, балки Осиёнинг ҳам энг кўзга кўринган клубларидан бири ҳисобланади. Бу жамоа ўтган йил ОЧЛ финалига қадар етиб бориб, икки ўйин натижасига кўра, Австралиянинг "Вестерн Сидней" клубига мағлуб бўлди. Бундай жамоа билан ўйнаш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди.

Қуръанинг тушганига қаранг, "Локомотив" ОЧЛдаги илк учрашувини "Ал Ҳилол"га қарши, бўлиб ҳам сафарда ўтказади. Лекин шундай ўйинга клуб ўзи билан матбуот котибини олиб кетмади. Бу эса ОЧЛ регламентига зид ҳисобланади. Негаки ОЧЛ регламентида ёзилишича, ҳар қандай жамоа ўзи билан сафар ўйинларига матбуот котибини ҳам олиб бориши шарт (!). "Локомотив" эса ўзи билан матбуот котибини олиб кетмагани учун жамоа у ерда нима қиляпти, футболчиларнинг ҳолати қандай, кечаги ўйинолди матбуот анжумани қандай кечди, бу ҳақда мухлислар тайинли ахборотга эга бўлишмаяпти.

Кеча ўтказилган матбуот анжуманида "Локо" устози Вадим Абрамов саволларга бир амаллаб инглиз тилида ўзи жавоб қайтарди. Агар ўша ерда клуб матбуот котиби Аброр Қодиров бўлганида Абрамовнинг инглизчада қийналиб гапиришига ҳожат қолмасди. Чунки Аброр Қодировнинг инглиз тилидан хабари бор ва бемалол таржима қила олади. Бундан ташқари, Абрамов жамоа ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевга таржимонлик ҳам қилди. Фараз қилинг, Абрамов инглиз тилини билмаганида нима бўларди? Клубнинг шарманда бўлгани қоларди. Шундай қилиб "Локомотив" тайёр матбуот котиби ўрнига аслида "Халқаро бўлим"да ишлаётган Сардор Акрамовни матбуот котиби сифатида ОЧЛ рўйхатидан ўтказди, бироқ уни ҳам олиб кетмади.

Бундан ташқари, раҳбариятдан кўпчилик Саудия Арабистонига жўнаб кетган. Хусусан, раҳбарлар орасида бугунги ўйинга алоқаси бўлмаган кишилар ҳам айни пайтда Ар Риёдда бўлиб туришибди. ОЧЛ регламентига биноан сафар ўйинларига клуб ўзи билан мураббийлар штабидан ташқари жамоа менежери ва матбуот котибини олиб кетиши лозим. Маълумки, "Локомотив"да Тўлабек Акрамов жамоа менежери, Аброр Қодиров эса клуб матбуот котиби ҳисобланади. Улар Малайзияда ташкил қилинган семинарда ҳам иштирок этишган. Аммо нима учундир Тўлабек Акрамовдан фарқли ўлароқ Аброр Қодиров олиб кетилмади.

Биз бу ёқда футбол мухлислар учун дея ҳарқанча оғиз кўпиртириб гапирмайлик, у ёқда "Локомотив"дек ҳурматли клубнинг қилган иши ҳеч бир қонун-қоидага тўғри келмайди. Албатта, "Локомотив"да ҳозир пул бор ва кимни хоҳласа ўшани олиб кетади, аммо у ёқдан туриб мухлисларга ахборотни ким етказади? Бош мураббийнинг ўзими ё спорт директорими? Балки бирорта массажчи ёки бўлмаса администратор хабар ва янгиликларни клуб сайтига ёзиб турар?

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика