UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  2 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  13 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2

"Локомотив"да клуб матбуот котибига эътибор йўқми? Янгиликлар

"Локомотив"да клуб матбуот котибига эътибор йўқми?

Бугун "Локомотив" жамоаси Саудия Арабистонида "Ал Ҳилол"га қарши майдонга тушади.
Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган ушбу баҳсга қизиқиш жуда юқори. Яхши биласиз, "Ал Ҳилол" нафақат Саудия Арабистони, балки Осиёнинг ҳам энг кўзга кўринган клубларидан бири ҳисобланади. Бу жамоа ўтган йил ОЧЛ финалига қадар етиб бориб, икки ўйин натижасига кўра, Австралиянинг "Вестерн Сидней" клубига мағлуб бўлди. Бундай жамоа билан ўйнаш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди.

Қуръанинг тушганига қаранг, "Локомотив" ОЧЛдаги илк учрашувини "Ал Ҳилол"га қарши, бўлиб ҳам сафарда ўтказади. Лекин шундай ўйинга клуб ўзи билан матбуот котибини олиб кетмади. Бу эса ОЧЛ регламентига зид ҳисобланади. Негаки ОЧЛ регламентида ёзилишича, ҳар қандай жамоа ўзи билан сафар ўйинларига матбуот котибини ҳам олиб бориши шарт (!). "Локомотив" эса ўзи билан матбуот котибини олиб кетмагани учун жамоа у ерда нима қиляпти, футболчиларнинг ҳолати қандай, кечаги ўйинолди матбуот анжумани қандай кечди, бу ҳақда мухлислар тайинли ахборотга эга бўлишмаяпти.

Кеча ўтказилган матбуот анжуманида "Локо" устози Вадим Абрамов саволларга бир амаллаб инглиз тилида ўзи жавоб қайтарди. Агар ўша ерда клуб матбуот котиби Аброр Қодиров бўлганида Абрамовнинг инглизчада қийналиб гапиришига ҳожат қолмасди. Чунки Аброр Қодировнинг инглиз тилидан хабари бор ва бемалол таржима қила олади. Бундан ташқари, Абрамов жамоа ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевга таржимонлик ҳам қилди. Фараз қилинг, Абрамов инглиз тилини билмаганида нима бўларди? Клубнинг шарманда бўлгани қоларди. Шундай қилиб "Локомотив" тайёр матбуот котиби ўрнига аслида "Халқаро бўлим"да ишлаётган Сардор Акрамовни матбуот котиби сифатида ОЧЛ рўйхатидан ўтказди, бироқ уни ҳам олиб кетмади.

Бундан ташқари, раҳбариятдан кўпчилик Саудия Арабистонига жўнаб кетган. Хусусан, раҳбарлар орасида бугунги ўйинга алоқаси бўлмаган кишилар ҳам айни пайтда Ар Риёдда бўлиб туришибди. ОЧЛ регламентига биноан сафар ўйинларига клуб ўзи билан мураббийлар штабидан ташқари жамоа менежери ва матбуот котибини олиб кетиши лозим. Маълумки, "Локомотив"да Тўлабек Акрамов жамоа менежери, Аброр Қодиров эса клуб матбуот котиби ҳисобланади. Улар Малайзияда ташкил қилинган семинарда ҳам иштирок этишган. Аммо нима учундир Тўлабек Акрамовдан фарқли ўлароқ Аброр Қодиров олиб кетилмади.

Биз бу ёқда футбол мухлислар учун дея ҳарқанча оғиз кўпиртириб гапирмайлик, у ёқда "Локомотив"дек ҳурматли клубнинг қилган иши ҳеч бир қонун-қоидага тўғри келмайди. Албатта, "Локомотив"да ҳозир пул бор ва кимни хоҳласа ўшани олиб кетади, аммо у ёқдан туриб мухлисларга ахборотни ким етказади? Бош мураббийнинг ўзими ё спорт директорими? Балки бирорта массажчи ёки бўлмаса администратор хабар ва янгиликларни клуб сайтига ёзиб турар?

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика