UZ

Сўнгги янгиликлар

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  2 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

​"Локомотив" янги йил олдидан яна бир трансферга қўл урди Янгиликлар

​"Локомотив" янги йил олдидан яна бир трансферга қўл урди

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ўз таркибини кучайтириш ишларини олиб бормоқда.

Бунга қадар жамоа АГМКда тўп тепган легионер Йован Жокич, ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган сербиялик хужумчи Филип Раевац ҳамда жамоанинг собиқ футболчиси Азизбек Хайдаровни ўз таркибига қўшиб олганди.

"Локомотив"нинг янги мавсум ҳисобидан тўртинчи трансфери элитани тарк этган "Нефтчи" ҳимоячиси Авазбек Ўлмасалиев бўлди. Бу хақда сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов маълум қилди. Мазкур иқтидорли ҳимоячи ўтган мавсумда Суперлигада ёрқин уйинлари билан барчада илиқ таассурот қолдирганди. Бизга маълум бўлишича, Ўлмасалиев ва "Локомотив" келишувга эришган.

Кеча "Локомотив" жамоасининг чемпионлик муносабати ва янги йилга аталган байрам базми бўлиб ўтди. Унда футболчиларга олтин медаллар топширилди. Шунингдек, клуб раҳбарияти бугун, яъни 31 декабрь куни жамоанинг асосий таркиб футболчиларига чемпионлик учун "Жентра" автомобилларини топшириши кутилмокда.

Айни пайтда "Локомотив" жамоасининг бир қатор футболчилари билан шартнома муддати тугаган. Ҳозирча жамоа Игнатий Нестеров, Маъмур Икромов, Садриддин Абдуллаев каби футболчилари билан янги битимга имзо чеккан. Колган етакчиларга янги шартномалар таклиф этилган. Бироқ улар билан янги келишув ҳали расмийлаштирилмаган. Қайд этиш керакки, жамоанинг қатор футболчиларига АГМК, "Навбахор" ҳамда "Пахтакор" жамоаларидан қизиқиш ва таклифлар мавжуд.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика