UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  13 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

"Локомотив", "Хоразм" футболчилари, "Андижон" мураббийи жазоланди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари Янгиликлар

"Локомотив", "Хоразм" футболчилари, "Андижон" мураббийи жазоланди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унга кўра, бир неча расмийларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди.

Про лига 5-тури доирасидаги "Нефтчи" - "Хоразм" учрашувидаги "Хоразм" жамоаси футболчилари Равшанбек Султонов ва Рўзимбой Аҳмедов учрашув якунидан сўнг, бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун 3 та ўйинга четлатиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Аёллар олий лигаси 1-тури доирасидаги "Бухоро В" - "Локомотив В" учрашувидаги "Бухоро В" жамоаси бош мураббийи Геннадий Коченев учрашувнинг 76-дақиқасида бош ҳакамга ўз норозилигини қўпол тарзда билдиргани учун қизил карточка билан жазоланган. Ушбу ҳаракат учун Коченевга 2 та ўйинга четлаштириш ҳамда жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-тур доирасидаги "Локомотив" - "Турон" учрашувидаги "Локомотив" жамоаси футболчиси Хуршидбек Мухторов ўйиннинг 73-дақиқасида "Турон" футболчисига нисбатан қўпол хатти-ҳаракати учун майдондан четлаштирилгани ўрганиб чиқилди. Футболчига 4 та ўйинга четлаштириш ва жарима жазоси белгиланди.


"У18" Биринчилиги 1-тур доирасидаги "Янгиер У-18" - "Турон У-18" учрашуви "Турон У-18" жамоаси футболчиси Баҳодир Султонов учрашувнинг 90+5-дақиқасида бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилганди. Бу ҳолат учун футболчи 3 та ўйинга дисквалификация қилинди.

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 3-тур доирасидаги "Турон" - "Андижон" учрашувидаги "Андижон" жамоаси расмий вакили Дониёр Усмонов баҳснинг 72-дақиқасида бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилганди. Мазкур ҳолат юзасидан Усмоновга жарима интизомий чораси белгиланди.

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги "Оқ тепа" - "Олимпик" учрашуви якунидан сўнг, ЎФА ҳакамлар бўлими бошлиғи Эркин Бахтиёров томонидан билдирги келиб тушди. Бунга кўра, "Оқ тепа" жамоаси футболчиси Олимхон Каримов беллашувнинг 81-дақиқасида ҳакам қарорига нисбатан ножўя ҳаракат билдирган. Ушбу ҳолат ўрганиб чиқилиб, Каримовга жарима жазоси қўлланилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика