UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  0 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  1 07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  3 06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  2 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  86 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  39 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  1 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  8 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10

“Локомотив” ва “Металлург” клублари тақдим этган хат ПФЛ учун тушунарсиз бўлди Янгиликлар

“Локомотив” ва “Металлург” клублари тақдим этган хат ПФЛ учун тушунарсиз бўлди

2019 йилги мавсум учун лицензиялаш талабларидан келиб чиқиб Профессионал футбол лигаси Суперлиганинг 5 та клубини расман огоҳлантирганди: АГМК, “Локомотив”, “Пахтакор”, “Металлург” ва “Бухоро”.

Кеча — 22 февраль кунги дедлайндан келиб чиқиб, АГМК, “Пахтакор” ва “Бухоро” футбол клублари лицензиялаш талабларини тўлиқ бажариш юзасидан кафолат хати тақдим этди. “Локомотив” ва “Металлург” клублари тақдим этган хат эса ПФЛ учун тушунарсиз бўлди.

Бугун — 23 февраль куни ПФЛ Суперлига клубларининг ҳозирги кунга қадар амалга оширган ишлари юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциациясига ҳисобот тақдим этади. Лицензиялаш бўйича қўмита эса ишни ўрганиб, ўз хулосасини тақдим этади.

Профессионал футбол лигаси ЎФА томонидан қўйилган талаблар юзасидан иш олиб борди. Ташкилот Суперлига беллашувларига қуръа ташлаш, мусобақаларни ўтказиш каби ишларга тайёр. Навбат ЎФА Лицензиялаш қўмитаси ўз хулосалари билан Суперлига иштирокчилари номига ойдинлик киритиб беришига етиб келди.


Рейтинг: -17   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика