UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  0 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  1 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  7 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  1 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  6 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  8 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  7 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  11 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0

"Локомотив" уч нафар футболчи билан хайрлашди Янгиликлар

"Локомотив" уч нафар футболчи билан хайрлашди

Бугундан Суперлига клублари учун ёзги трансфер ойнаси расман очилди.

"Локомотив"ни трансфер ойнасининг биринчи кунида уч нафар футболчи тарк этди. Булар - дарвозабон Игнатий Нестеров, ҳимоячи Даврон Ҳошимов ҳамда ярим ҳимоячи Ойбек Қиличев. 

Тажрибали посбон Игнатий Нестеров "темирйўлчилар" таркибига 2014 йил келиб қўшилганди. У дастлабки беш мавсум жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб уч бор Ўзбекистон чемпиони, уч бор Ўзбекистон Кубоги соҳиби, бир марта Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби каби совринларни қўлга киритди. Шунингдек, 2016 йил жамоамизнинг Осиё чемпионлар лигаси чорак финалга қадар боришида муносиб ҳисса қўшди. 

Ўтган йилнинг маълум бир қисмини Саудия Арабистонининг "Оҳод" клубида ўтказган Нестеров шундан сўнг яна "Локо"га қайтиб Суперлига охирги бешта турида "темирйўлчилар" дарвозасини ҳимоя қилди. Нестеров бу йилги мавсумни ҳам "Локо" сафида бошлади ва жамоа сардори сифатида футболчиларни майдонга бошлаб чиқди. Лекин ёзги трансфер ойнаси пайти у жамоа алмаштиришга қарор  қилди ва бу ниятини "Локомотив" ПФК раҳбарияти дарвозабон хоҳиш-истагидан келиб чиққан ҳолда қўллаб-қувватлади. Натижада ҳар икки томон розилиги билан Игнатий Нестеров шартномаси бекор қилиниб, моҳир дарвозабон эркин агент сифатида жамоамизни тарк этди. 

Тажрибали ҳимоячи Даврон Ҳошимов ҳам "Локомотив" билан хайрлашди. Бир ярим мавсум клубимиз шарафини ҳимоя қилган Ҳошимов "Локо"нинг ўтган йил Ўзбекистон чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритишида муносиб ҳисса қўшди. Шунингдек, йил бошида жамоамизга қўшилган тажрибали ярим ҳимоячи Ойбек Қиличев ҳам "темирйўлчилар"ни тарк этди. "Локомотив" ПФК ҳар учала футболчига клуб олдидаги хизматлари учун миннатдорчилик билдиради ҳамда уларнинг кейинги фаолиятида омад тилайди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика