UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Раульнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  2 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  14 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  0 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  4 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  12 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  8 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  28 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  11 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  4 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2

"Локомотив": Сўнгги назорат учрашуви “Ал-Ҳилол”га қарши ўтказилади Янгиликлар

"Локомотив": Сўнгги назорат учрашуви “Ал-Ҳилол”га қарши ўтказилади

"Локомотив" Астрияда давралар оралиғидаги йиғинни ўтказмоқда. Бугунга қадар “Локомотив” йиғин давомида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Дастлабки ўйинда “темирйўлчилар” Чехиянинг “Брюн” жамоаси билан дуранг (1:1) натижа қайд этган бўлса, иккинчи ўйинда “Боруссия Дортмунд II”ни мағлуб этишни (1:0) уддалашди.

Жамоа йиғинда яна иккита назорат учрашуви ўтказади. Улардан бири эртага, 22 июль куни Москванинг “Торпедо”сига қарши кечади.

Сўнгги ўйин эса даставвал Германиянинг бошқа бир жамоаси “Фрайбург”га қарши бўлиши режалаштирилганди. Бироқ Абрамов шогирдлари 25 июлда немис жамоасига қарши эмас, Осиёнинг икки карра чемпиони — Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасига қарши баҳс олиб боришадиган бўлди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика