

"Шуҳрат Муҳаммадиевга таклиф билан чиққанимиз рост. Лекин футболчининг амалдаги жамоаси билан тузган шартномаси 31 декабрга қадар амалда. Бизлар Муҳаммадиевга ўз таклифимизни билдирдик. Қолганини эса футболчининг ўзи ва "Насаф" раҳбарияти ҳал қилади. Биз трансфер бозорида ўз ишимизни давом эттиряпмиз. Худо хоҳласа яқин кунларда бошқа янгиликлар ҳам бўлиб қолади", - дейди Тўлабек Акрамов.

Эслатиб ўтамиз, кеча Шуҳрат Муҳаммадиевга "Локомотив" жамоаси жиддий қизиқаётганлиги ҳақида хабар бергандик.



