UZ

Сўнгги янгиликлар

16:18Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 16:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 3:0 (матнли трансляция)  2 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" 2:1 (матнли трансляция)  61 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  15

"Локомотив" ўтган мавсум Олий лигада ўйнаган легионер билан шартнома имзолади Янгиликлар

"Локомотив" ўтган мавсум Олий лигада ўйнаган легионер билан шартнома имзолади

Тошкентнинг “Локомотив” клуби янги мавсум олдидан ўз таркибини маҳоратли футболчилар билан тўлдирмоқда.

Ўтган мавсумни “Олмалиқ”да ўтказган Йелич эндиликда "Локо" шарафини ҳимоя қилади. "Темирйўлчилар" сербиялик ярим ҳимоячи Игорь Йелич билан расман шартнома имзолашди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар қилмоқда. Бунга қадар биз Игорь Йелич "Локомотив"га ўтишга яқин эканлиги ҳақида хабар бергандик. Якунда эса бу трансфер амалга ошди.

<АГМК легионери "Локомотив"га ўтишга яқин>

"Локомотив" Игорь Йелич билан қанча муддатга шартнома имзолагани расмий хабарда айтилмаган. Игорь Йелич "Олмалиқ" сафида 29 маротаба майдонга тушган ҳолда рақиблар дарвозасини 5 бор ишғол этишга муваффақ бўлган.

Игорь Йелич "Локо"да 88-рақам остида майдонга тушади.

Таъкидлаш жоизки, Игорь Йелич бунга қадар “Вождовац”, “Младость”, “ОФК Белград”, “Нови Пазар” каби бир қатор болқон клублари таркибида ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, Игорь Йелич айни пайтда Дубайда янги мавсумга тараддуд кўраётган "Локомотив" машғулотларида иштирок этмоқда.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика