

Бугун “темирйўлчилар” йиғин доирасида Словениянинг “Анкаран” клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушишди. Бир неча дақиқа аввал якунланган учрашувда “Локомотив” 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Артём Галаджан ва Ари хет-трик қайд этишди. Мануэл Фернандеш ва Антон Миранчук эса ўзи ҳисобларига иккитадан гол ёзиб қўйишди. Ҳамюртимиз Виталий Денисов жароҳати сабаб ўйин қайдномасига ҳам киритилмади.




