“Локомотив” оқ, “Фулад” эса қизғиш рангли либосда ўйнайди

Narzulla Saydullayev
4 май 2015, 20:54
Хабарингиз бор, ушбу ҳафтада Осиё чемпионлар лигасида сўнгги – 6-тур учрашувлари ўтказилади.
“Локомотив” бу гал сафарда Эроннинг “Фулад” жамоаси меҳмони бўлади. Бугун эртанги баҳс олдидан ҳар икки жамоа менежерлари иштирокида митинг ташкил этилди. "Гадир Стэдиум"да бўлиб ўтган мазкур тадбир якунида жамоаларнинг эртанги беллашувни ўтказадиган либослари аниқлаб олинди.

Унга кўра, "Локомотив" эртага оқ рангли либосда ўйнайдиган бўлди. “Фулад” эса ўзининг анъанавий қизғиш ранг спорт кийимида майдонга тушади.





Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz